Самарқанд вилояти Кенгашининг 102-сессияси 28 август куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими бугун, 21 августда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, бир юз иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида маълум қилди.
Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги бир юз иккинчи сессияси 2024 йил 28 август куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- «Ўзбекистон – 2030» ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилиши юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ҳамроевнинг ҳисоботи;
- Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти юзасидан бошқарма бошлиғи С.Жабборовнинг ҳисоботи;
- вилоятда 2024 йилнинг биринчи ярим йилида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторовнинг ахбороти;
- вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг вилоят ҳокимининг 2024 йил 24 июлдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги 214-7-0-Қ/24-сонли қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи;
- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2024 йил харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари концепцияларини келишиш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида ташқи реклама объектлари учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида;
- халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятининг намунавий ички меҳнат тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.