Самарқанд вилояти судига раис тайинланди
- 16.01.2021 22:19
- 1409
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан барча вилоятларга янги суд раислари тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгартишлар киритилгани ортидан амалга оширилди. Мазкур фармонга мувофиқ, 2021 йилн 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.
Давлат раҳбарининг тегишли фармойишига кўра:
Олим Ҳайитов – беш йил муддатга Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.
О.Хайитов 1969 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг раиси лавозимида ишлаган.