Самарқанд вилоятида ғаллачиликдаги ўсиш 1990 йилга нисбатан 4,4 баробарга ошди

Аввал хабар қилганимиздек, самарқандлик ғаллакорлар давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажаришди.

Хўш, самара, ҳосилдорлик қандай бўлди?

Солиштирадиган бўлсак, 1990 йилда вилоят бўйича суғориладиган майдонлардан 155,5 минг тонна дон олиниб, ҳосилдорлик 23,5 центнерни, 2000 йилда 380,6 минг тонна ва ҳосилдорлик 38,8 центнерни, 2013 йилга келиб ялпи ҳосил 701,4 минг тонна ва ҳосилдорлик 45 центнерни, 2018 йилда эса 570 минг тонна ва ҳосилдорлик 52,3 центнерни ташкил қилди.

Ёки ғаллачиликдаги ўсиш 1990 йилга нисбатан 4,4 баробарга, 2000 йилга нисбатан 1,8 баробарга ошди. Жорий йилда эса сувли майдонлардаги ўртача ҳосилдорлик 71,2 центнерни ташкил этиб, 1990 йилга нисбатан 47,7 центнерга, 2000 йилга нисбатан 32,4 центнерга, 2018 йилга нисбатан 18,9 центнерга ўсишга эришилди.