Самарқанд халқаро аэропортида 628 қути тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган тамаки маҳсулотларини олиб киришлари мумкин.

Шунга қарамасдан, айрим йўловчилар томонидан чегара божхона постлари орқали белгиланган меъёрдан ортиқча, тамаки маҳсулотларини мамлакатимизга олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Истамбул-Самарқанд” авиарейси билан учиб келган фуқаро “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида тўхтатилиб, шахснинг багаж юклари кўздан кечирилди.

Натижада сумка ичидан божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, қиймати 11,3 миллион сўмлик, 628 қути “Terea for iqos iluma” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.