Самарқандда 11 ойда кўрсатилган бозор хизматлари 8,8 фоизга ўсди
Дастлабки маълумотлар таҳлил қилинганда, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Самарқанд вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 11134,3 миллиард сўмга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,8 фоизга ўсди.
Кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида савдо хизматлари 29 фоизни (3226,3 миллиард сўмни) ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 519,6 миллиард сўмга ошди.
Ушбу хизматларнинг энг катта улуши транспорт (25,7 фоиз) соҳасига тўғри келди. Шунингдек, юқори ўсиш суръатлари меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларда (110,2 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида (109,5 фоиз) ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматларида (108,5 фоиз) қайд этилди.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2908,6 минг сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 106,6 фоизга етди. Бунда молиявий хизматлар (152,9 фоиз), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (107,9 фоиз) ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (107,2 фоиз) юқори бўлди.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.