Самарқандда 16 та мактаб информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилади

Жорий йилнинг охирига қадар Самарқанд шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган муассасага айлантирилади.

Мактабга ТАТУ Самарқанд филиали, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Микроэлектроника ва ярим ўтказгичлар физикаси илмий тадқиқот институти, “UZINFOCOM” ягона интегратор" МЧЖ, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси масъул этиб бириктирилган.

Мактабга 340 миллион сўм ҳомийлик ёрдами миқдори белгиланган. Умуман, вилоят бўйича 16 та умумий ўрта таълим мактаби ихтисослаштирилган мактабга айлантирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилидан Самарқанд ахборот технологиялари техникуми фаолиятини бошлади. Мазкур юмушлар давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT–индустрия билан интеграция қилиш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида амалга оширилмоқда.