Самарқандда 3 та тарихий масжид биноси бузиб ташланиши ва битта ёдгорлик рухсатсиз таъмирланиши оқибатида объектларга 46,8 миллиард сўмлик зарар етказилган
- 11.03.2025 11:03
- 421
- Самарқанд

Прокуратура органлари ҳамда Маданий мерос агентлиги ходимлари ҳамкорлигида тарихий жойлардан фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида вилоятдаги XIX–XX асрларга оид 3 та тарихий масжид биноси бузиб ташлангани ҳамда биттаси рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида ёдгорликларга 46,8 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Хусусан, Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 миллиард сўм, Ургутдаги Аҳмад Яссавий ва Ҳожи Ўринбой масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 миллиард сўмлик, шунингдек, Самарқанд туманидаги “Кулба” архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги натижасида 10,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.