Самарқандда 43 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 30 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 872 (+287) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 12 937 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.