Самарқандда 6 та, умумий майдони 27,5 гектарлик қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш полигонлари ташкил қилинган
Уларнинг энг каттаси Иштихон туманида жойлашган - 12 гектар ҳудудга эга.
Қурилиш чиқиндилари жойлаштириладиган полигонларнинг яна бири Самарқанд шаҳари Кимёгарлар қўрғонида. Ҳудуди 4,5 гектар. Қўшработ туманидаги шундай полигонга 5 гектар ер ажратилган. Шунингдек, Паст Дарғом туманида 1 гектар, Булунғур туманида 2 гектар, Нарпай туманида 3 гектар майдонга эга қурилиш чиқиндилари жойлаштириладиган полигон бор.
Вилоят ҳудудида 5 та оилавий корхона, 3 та МЧЖ, 3 та хусусий кохона ва 3 та якка тартибдаги тадбиркор маиший чиқиндилардан сараланган иккиламчи қоғоз, полиэтилен, ПЭТ идишлари (бакалашка) ва шиша идишлари, яроқсиз автошиналар ва резина махсулотларини қабул қилиш шохобчалари фаолият юритади.cj
Шундай фаолият тури билан шуғулланаётган 6 та ноқонуний корхона борлиги аниқланган.
Ушбу корхоналар бир кунда 1270 килограмм иккиламчи қоғоз, 1860 килограмм полиэтилен ва пластмасса маҳсулотлари қабул килади.