Самарқандда 62 киши коронавирусга қарши уйида даволанмоқда

Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро Самарқанд вилояти штабининг маълумотларига кўра, 2020 йил 19 июль ҳолатига вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида 110 нафар, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 14 нафар, Тойлоқда 19 нафар, Самарқанд туманида 23 нафар, Пахтачида 14 нафар, Нурободда 4 нафар, Паст Дарғомда 20 нафар, Пайариқда 15 нафар, Қўшработда 11 нафар, Оқдарёда 26 нафар, вилоят ХОСПЕС марказида 90 нафар фуқаро умумий карантин шароитида сақланмоқда.

Шу пайтгача вилоятда 734 нафар фуқарода Covid-19 ташхиси расман тасдиқланган бўлиб, уларнинг 110 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида, 62 нафари уй шароитида даволанмоқда.

Бундан ташқари, 3507 нафар самарқандликлар уй шароитида, 346 нафари мавжуд махсус карантин пунктлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида карантин ҳолатида сақланмоқда.