Самарқандда аҳолига қанча субсидия (қайтарилмайдиган қарз) ажратилган?

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун жами 1 569 та - 2542,5 млн. сўм субсидиялар ажратилган.

Жумладан:

Самарқанд шаҳрида 3 та - 24,3 млн. сўмлик;

Каттақўрғон шаҳрида 92 та -  67,5 млн. сўмлик;

Булунғур туманида 202 та - 208 млн. сўмлик;

Жомбойда 102 та - 134,1 млн. сўмлик;

Иштихонда 104 та - 156,3 млн. сўмлик;

Каттақўрғон туманида 69 та - 108,9 млн. сўмлик;

Қўшработда 101 та - 208,1 млн. сўмлик;

Нарпайда 90 та - 152,85 млн. сўмлик;

Нурободда 91 та - 150,1 млн. сўмлик;

Оқдарёда 109 та - 292 млн. сўмлик;

Пайариқда 91 та - 288 млн. сўмлик;

Паст Дарғомда 3 та - 58,8 млн. сўмлик;

Пахтачида 54 та - 94,7 млн. сўмлик;

Самарқанд  туманида 140 та - 142,5 млн. сўмлик;

Тойлоқда 107 та - 137,7 млн. сўмлик;

Ургутда 211 та - 319 млн. сўмлик иссиқхоналар учун субсидиялар ажратилган.

 

Эслатиб ўтамиз, субсидиялар Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

а) Агентликнинг ҳудудий бошқармаси, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида;

суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорида.

Ишсиз, кам таъминланган ёки камбағал оилалар аъзоси бўлган томорқа ер эгаси енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва/ёки уруғликлар, кўчатлар ёхуд суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.