Самарқандда америкалик драматург Нил Саймоннинг асари асосида “97-хона” спектакли саҳналаштирилди
- 12.02.2020 16:38
- 102
- Афиша
Вилоят мусиқали драма театрида америкалик драматург Нил Саймоннинг “Калифорния сюитаси” трилогиясининг учинчи бўлими асосида режиссёр Шуҳрат Санақулов томонидан “97-хона” спектакли саҳналаштирилди.
Асар воқеалари Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтади. Унда ҳаётнинг кутилмаган ҳолатларини, зарбаларини ўзаро ишонч, бир-бирига бўлган ҳурмат ҳамда садоқат билан енгиб ўтган эр-хотиннинг саргузаштлари ҳикоя қилинади.
Спектакль номининг ўзи ҳам кишини ўйлантиради. Нега 97-хона? Асарни томоша қилиб бунга жавоб топасиз.
Ушбу саҳна асари 13 февраль куни соат 15.00 да илк бор намойиш этилади.
Теглар:
театр
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- Кеча, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- Кеча, 10:39
- Самарқанд