Самарқандда барча мактабларда анъанавий ўқиш бошланди: ҳозирча дарслар бошланғич синфлар учун
- 06.10.2020 13:50
- 261
- Таълим
Самарқанд вилоятида барча мактаблар анъанавий ўқиш тизимига ўтди. Дарслар фақат бошланғич синфлар учун жорий этилмоқда.
Пандемия шароитида бошланғич синф ўқувчиларининг масофа сақлаши, карантин қоидаларига амал қилиши учун ҳар бир синф иккига бўлиб ўқитиляпти.
Бугунги кунга қадар вилоятдаги 1255 та мактабга 2355 дона пирометр, 87,9 литр антисептик воситаси, 879 268 дона тиббий ниқоблар етказиб берилди. Синфхоналар ҳар куни 2-3 мартадан дезинфекция қилинмоқда. Ўқувчилар санитария талабларига риоя этилган ҳолда мактабга тана ҳарорати ўлчаниб киритиляпти.
Вилоятда юқори синфлар учун анъанавий дарслар октябрь ойи давомида босқичма-босқич бошланиши кутилмоқда. Шунингдек, дарслар ота-оналарнинг истагига кўра, анъанавий ва онлайн тарзда олиб борилади.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.