Самарқандда чиқиндиларни қайта ишловчи корхона барпо этилмоқда

Вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ходимлари Самарқанд шаҳрида Хитойнинг “Shanghai SUS Environment” компанияси томонидан барпо этилаётган иншоотдаги қурилиш ишларининг бориши, сифат ва самарадорлиги билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида хитойлик мутахассислар кунига 1,5 минг тонна чиқиндини термик усулда қайта ишлашга ихтисослашган, 150 миллион АҚШ доллари маблағ эвазига 8 гектар ер майдонида қурилаётган заводнинг имкониятлари, яратиладиган янги иш ўринлари хусусида маълумот беришди.

Завод тўла қувват билан ишлаганда 240 миллион кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ахборот хизмати.