Самарқандда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Унда фаолият олиб бораётган ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий санъат намояндалари, қўшиқчилик, фото ва дизайн усталари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган асарлари билан иштирок этишди. 

Кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир 30 август куни Самарқанд шаҳридаги вилоят Матбуот уйида ўтказилди.

Қуйидагилар “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи 2022 йилги ғолиблари деб эълон қилинди.

“САНЪАТКОРЛАРНИНГ ЮРТНИ МАДҲ ЭТУВЧИ КУЙ-ҚЎШИҚЛАРИ” НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

Алимардон МЎМИНОВ - “Шукрона” қўшиғи учун (Нуробод туман маданият бўлими хонандаси);

Равшан СУЛТОНОВ - “Ўзбекистон” қўшиғи учун, (Оқдарё туман маданият бўлими хонандаси);

Бахтигул КУШАНОВА - “Ватан” қўшиғи учун (Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси салисти).

“ТАСВИРИЙ САНЪАТ, ФОТО АСАРЛАРИ ВА

ДИЗАЙН ИШЛАРИ” НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

Нуриддин ИСАЕВ - “Бадиий” академия аъзоси, ранг тасвирчи, рассом;

Мансур ЮНУСОВ - “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Тойлоқ туман булими бошлиғи, дизайнер;

Собир ХУДОЙБЕРДИЕВ – “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Ургут туман булими иш бошқарувчиси, дизайнер.

“ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРНИНГ БАДИИЙ АСАРЛАРИ” НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

Жумагул СУВОНОВА – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси “Самарқанднома” (Тарихий биографик достон) китоби учун;

Дўстбек СУЛАЙМОНОВ - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси “Чўққиларга интилиб” ҳикоялари ҳамда “Салом қани?” ҳажвиялар китоблари учун;

Гулруҳ МЎМИНОВА – Вилоят “Зарафшон” газетаси махсус мухбири “Нафосатнинг қудрати” суҳбатлар ва публицистик мақолалар китоби учун.

“ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИО ИЖОДКОРЛАРИНИНГ МАТЕРИАЛЛАРИ”  НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

Абдурасул АШУРОВ – вилоят телерадиокомпанияси мухбири;

Дилоро ҒОЗИЕВА – вилоят радиоси мухбири;

Шорасул НИЗОМОВ – вилоят телерадиокомпанияси тасвирчиси.

“БОСМА ОАВ ХОДИМЛАРИНИНГ ЖУРНАЛИСТИК ИШЛАРИ” НОМИНАЦИЯСИ БЎЙИЧА

Қувондиқ ҲАЛИЛОВ – Самарқанд шаҳар “Самарқанд” газетаси мухбири;

Ғолибларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими иштирок этди.