Самарқандда енгил автомобиль ишлаб чиқарилади
- 28.11.2019 09:15
- 1295
- Самарқанд
Бугун “SamAuto” компанияси “ISUZU D-MAX” пикапларининг тақдимотини ўтказди.
2020 йил январь ойидан ушбу пикаплар қуйидаги 3 та модификацияда ва 7 хил рангда сотувга чиқарилади:
“D-Max Sahar” - бир қаторли кабина, 3 ўриндиқ, 4х2 (орқа), дизель ёқилғи, 100 километрга 10-12 л., 2,5 литрли двигатель ҳажми, механик узатмали, юк кўтарувчанлиги 1100 килограмм.
“D-Max Oksus” - икки қаторли кабина, 5 ўриндиқ, 4х4, дизель ёқилғи, 100 километрга 10-12 л., 2,5 литрли двигатель ҳажми, механик узатмали, юк кўтарувчанлиги 895 килограмм.
“D-Max Irbis” - икки қаторли кабина, 5 ўриндиқ, 4х4, дизель ёқилғи, 100 километрга 10-12 л., 3 литрли двигатель ҳажми, автомат узатмали, юк кўтарувчанлиги 865 килограмм.
Автомобиль нархлари 270 миллион - 380 миллион сўм оралиғида белгиланиши кутилмоқда.