Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япониянинг "Isuzu" автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияни тарк этди

Қайд этилишича, компания шуъба корхонаси акцияларини Россиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи "Sollers" компаниясига ўтказган. 

Аввалроқ “Spot” 2 мингга яқин хорижий компаниялар Россияни тарк этиш учун Молия вазирлигидан рухсат кутаётгани ҳақида ёзганди. 

Япониянинг “Isuzu” автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россияни тарк этди ва шуъба корхонаси акцияларини Россиянинг “Sollers” компаниясига ўтказди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри “Kyodo” агентлиги хабарига таяниб хабар бермоқда.

“14 июль куни „Isuzu“ Россиядаги бизнесини тарк этгани маълум бўлди.  ўзининг шуъба корхонаси акцияларини Россиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи „Sollers“ компаниясига ўтказди”, — деб ёзади агентлик.

Таъкидланганидек, “Sollers” 200 га яқин киши ишлайдиган заводни олди. Украина инқирози фонида эҳтиёт қисмлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли ишлаб чиқариш ўтган йилнинг март ойида тўхтатилган эди.

Бироқ ҳозирда агентлик компаниянинг Россиядан кетиши сабабини унинг қайта тикланиши истиқболларининг йўқлиги деб атамоқда.

Завод 2008 йилда очилган. 2021 йилда 3700 та автомобиль ишлаб чиқарди, бу "Isuzu" юк машиналари ишлаб чиқаришининг қарийб бир фоизини ташкил этди.

Март ойида Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги 12 та хорижий русумдаги автомобильларни, жумладан “Isuzu” ҳам параллель импорт рўйхатига киритилгани маълум бўлди.

Ўтган йилнинг ноябрида “Kyodo” нашри “Isuzu Morors” Россияни тарк этиш ва шу жумладан, вариантларни кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.  

“Sollers” — “Ford”, “Mazda” ва “Isuzu” билан ҳамкорликда ишлайдиган, 2002 йилда ташкил қилинган Россия автомобиль компанияси. Компания Россиянинг йўлтанламас ва енгил тижорат автомобильларини “УАЗ” (Уляновск автомобиль заводи), шунингдек “ЗМЗ” (Заволжский мотор заводи)да бензинли двигательларини ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқариш майдонларига эга.

Бунга компанияларнинг доимий равишда янги чекловларга дуч келиши ва Россия буджетига ихтиёрий ҳисса қўшиш мажбурий ҳолга айлантирилгани сабаб бўлган.