Самарқандда ер солиғи миқдори ўзгарадими?
Айни пайтда бўлиб ўтаётган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик иккинчи сессиясида ушбу масала муҳокама этилмоқда. Сессияда, шунингдек, қуйидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади:
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 19 мартдаги 184/26-VI-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган манзилли дастурдаги йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағлардан иқтисод қилинган маблағларни вилоятдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлашга йўналтириш масаласи;
- Тойлоқ туманининг “Боғизоғон”, “Олмазор”, “Қўшчинор” ва “Таллиота” маҳалла фуқаролар йиғинларини, Нарпай туманининг “Гулистон”, “Дедан”, “Чархин” ва “Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинларини ҳамда Жомбой туманининг “Ғазира”, “Сўхмон” маҳалла фуқаролар йиғинларининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлаш ҳақида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида;
- Ургут тумани ҳокими Б.Жабборовнинг Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6275-сонли Фармонининг вилоятдаги ижроси юзасидан болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари – Миллий гвардия Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Яхшиликовнинг комиссия фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сонли Фармонининг вилоятдаги ижроси юзасидан вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А.Раимжоновнинг ҳисоботи ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармонининг 83-банди “Шаҳар ва туманлар марказларини ободонлаштириш” бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси директори С.Зиядуллаевнинг ҳисоботи ижроси ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги вилоят бўлими раҳбари М.Солиевнинг “Вилоятда 2021 йилда хорижий тилларни оммалаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.