Самарқандда маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида “Сино” акциядорлик жамиятида “SAXARI” МЧЖ томонидан қиймати 30 миллион долларлик янги лойиҳа ишга тушди.
Унинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичида жами 7,0 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар корхонага янги замонавий асбоб-ускуналар, хомашё, бутловчи қисмлар ҳамда корхонани қайта қуриш ва реконструкция ишларига сарфланган.
Шунингдек, айни дамда 7 турдаги музлаткич ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойида жами 20 минг 561 дона музлаткичлар ишлаб чиқарилган ва натижада бугунги кунга келиб жами 100 та янги иш ўринлари яратилган.