Самарқандда "Малибу" билан зовурга тушиб кетган ҳайдовчига ёрдам кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда "Малибу" русумли автотранспорт воситасининг зовурга тушиб кетганлиги ҳақидаги сурат-лавҳалар тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида ҳодиса 2020 йилнинг 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4р-48 автомобиль йўлининг 69 километрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Малибу" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган. Оқибатда автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан, йўлларда ҳушёр бўлишларини сўрайди.