Самарқандда мукофот оладиган ҳоким йўқми?
Айрим туманлар ҳокими ҳамда биринчи ўринбосарлари пул мукофоти олди, айримлари эса жазо.
✅ Ҳукуматнинг тегишли фармойиши (421-Ф, 17.09.2020 йил) билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун қуйидаги туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди:
👉 Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари;
👉 Бухоро вилоятининг Ромитан тумани;
👉 Наманган вилоятининг Норин тумани;
👉 Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Қумқўрғон туманлари;
👉 Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани.
Ушбу туманлар ҳокимлари 10 миллион сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 миллион сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
❗️ Шунингдек, мазкур фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун қуйидаги туманлар ҳокимлари огоҳлантирилди. Уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди:
👉 Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;
👉 Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;
👉 Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;
👉 Самарқанд вилоятининг Булунғур;
👉 Самарқанд ва Жомбой туманлари;
👉 Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;
👉 Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари.
‼️ 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.