Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилаётган объектларни фойдаланишга топшириш нега кечикяпти?

“Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” дастурларига асосан вилоятда жами 42 та қишлоқ, 6 та маҳаллаларда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги аппарат йиғилишида маълум қилинган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларига дастурлар доирасида объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини 5 октябрга қадар тугатиб, фойдаланишга топшириш топшириғи берилган. Бироқ айрим масъуллар, сектор раҳбарлари ва соҳалар бўйича мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги туфайли уларни фойдаланишга топшириш кечикмоқда.

Бугунги кунда тасдиқланган дастурлар доирасида жами 67 та ижтимоий соҳа объектларига 38,3 миллиард сўм (34 фоиз) маблағлар молиялаштирилган бўлиб, объектларда 93,3 миллиард сўмлик (83 фоиз) қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Ҳозирда бор-йўғи 14 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари тугатилган. Шундан 3 тасини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилган, холос.

Ё.ГАДОЕВ.