Самарқандда олти кун ичида 5708 нафар абитуриент имтиҳонга келмади
- 07.09.2020 21:05
- 111
- Таълим

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқандда тест синовлари 7 та очиқ майдонда ўтказиляпти.
7 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган тест синовларига жами 884 нафар абитуриент келмади.
ДТМ вилоят бўлимининг Zarnews.uz мухбирига хабар беришича, биринчи навбатда 508 нафар абитуриент тестга келмаган бўлса, 7 нафари белгиланган қоидаларни бузгани учун тестдан четлаштирилди.
Иккинчи навбатдаги синовларда эса 376 нафар абитуриент тест ўтказиладиган жойларга келмади, 5 нафари қоидани бузгани учун синовлардан четлаштирилди.
Ҳали бунақаси бўлмаганди. 2 сентябрдан 7 сентябрга қадар Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг 5708 нафари тест синовларига келмади.
Теглар:
тест синовлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Миннат оши - маломат тоши
- Кеча, 17:54
- Мутолаа
Қийинчиликдан қуроқчилик қутқарди
- Кеча, 17:11
- Самарқанд