Самарқандда ўқитувчилар ўқувчиларнинг уйига бориб дарс ўтишга мажбурлангани ростми?
- 09.04.2020 15:10
- 358
- Таълим
АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан "Самарқанд вилоятидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Мактаб директори болаларнинг уйига бориб дарс ўтиб келасизлар, деб мажбурламоқда. Биз ҳар бир ўқувчини уйига бориб дарс ўтсак, вирус ташувчи бўлиб қолмаймизми?" деган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
– Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан тўртинчи чоракда ўқувчилар видеодарслар ёрдамида таълим олиши белгиланган. Омма учун эълон қилинган буйруқда ўқитувчиларнинг масофадан ишлашлари бўйича кўрсатма берилган.
Мазкур ҳолатни Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси масофадан ўрганиб чиқди ва хабар асоссиз эканини таъкидламоқда.