Самарқандда қанча талаба ишлайди?

Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда вилоятда олий ўқув юртлари талабаларининг 9 194 нафари ўқишдан бўш вақтида қонуний тартибда меҳнат фаолиятини ҳам амалга оширади. Уларнинг 4806 нафарини йигитлар, 4388 нафарини хотин-қизлар ташкил этар экан.

Бу расман банд бўлганлар. Лекин ҳеч қаерда расмийлаштирмасдан ошхона ва ресторанларда ишлаётганлар ёки устачилик, зарур бўлса, ҳаммоллик қилиб ҳам кунлик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган талабалар бор.

Майли-да, меҳнат қилишнинг, пешона тери билан пул топишнинг айби йўқ. Аммо ҳар қандай муносабат қонуний бўлгани яхши. Айтиб бўладими, иш жараёнида бирор кўнгилсиз ҳолат юз берса, ҳақ-ҳуқуқни ҳимоя қилиш учун шундай йўл тутилгани маъқул. Тўғрими?!