Самарқандда қарийб 92 минг нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 20 июндаги қарори билан 2023 йил 28 июнь - 5 июль кунлари сайловчилар муддатидан олдин овоз берди.

Жумладан, самарқандлик 91 минг 857 нафар сайловчи бу имконият туфайли конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди.

Айни пайдаги маълумотларга кўра, 7-Самарқанд сайлов округи бўйича сайловчилар умумий сони 2 миллион 94 минг нафарни ташкил этмоқда. Улар орасида 760 нафар сайловчи сайловда илк бор иштирок этади.

7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази.