Самарқандда қўлбола ароқ ясаб сотган фуқаролар ушланди
- 04.03.2019 11:46
- 825
- Жиноят ва жазо
Вилоят ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қуйи Хўжасоат маҳалласида фуқаролар К.П ва Ғ.М. қўлбола усулда ясалган 255 дона “Журавли” ва “Филатов” ароқларини 2.272.500 сўмга сотган вақтда ушланди, деб хабар бермоқда бошқарма ахборот хизмати.
Тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг яшаш уйидан ароқ маҳсулотлари ва уларни ясашга мўлжалланган асбоб-ускуналар, ёрлиқлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.П ва Ғ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
спиртли ичимлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа