Наркологлар: Спиртли ичимлик иммунитетга нохуш таъсир қилади, пандемия даврида тавсия этилмайди

Алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш коронавирус инфекциясини нобуд қилиб, касаллик юқишининг олдини олади, деган фикрлар нотўғри. Бу ҳақда «Доктор Исаев наркологик клиникаси» раҳбари, нарколог Руслан Исаев «Лента.ру»га маълумот берди.

“Мен ўзим ҳам бундай «афсона»ларни кўп эшитганман. Aммо бу ҳеч қандай илмий тадқиқотлар билан тасдиқланмаган, - дейди у. – Аксинча, мутахассис-шифокор ва биологлар алкоголнинг иммунитетга, коронавирус инфекцияси билан касалланишда нохуш таъсири ҳақида фикр билдиришмоқда».

Шунингдек, мутахассислар танада сув мувозанатини сақлаш учун спиртли ичимлик истеъмол қилишни чеклаш зарурлигини таъкидлашади. Сабаби, COVID-19 билан касалланганда тана сув-туз мувозанатини меъёрда сақлаши жуда муҳим. Шу сабабли рационда шўр овқатлар миқдорининг камайгани маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош наркологи Евгений Брун ҳам бу ҳақда "Газета.ру"га ўз фикрларини баён қилди.

“Ахир ўйлаб кўринг, алкоголь қандай қилиб овқат ҳазм қилиш аъзоси орқали кўз, бурун ва нафас йўлларини, организмни дезинфекциялаши мумкин? Таббийки, инфекцияни организмга юқишини тўсиб қололмайди. Ҳар қандай спиртли ичимликлар заҳарли ҳисобланади ва аҳволни ёмонлаштириб, соғайишни қийинлаштиради. Спиртли ичимликларни ташқи дезинфекция мақсадида қўллаш, яъни қўл ювиш учун фойдаланиш мумкин. Аммо уларни пандемия даврида истеъмол қилиш тавсия этилмайди”, деди Евгений Брун.