Самарқандда тадбиркор ўз шериклари билан бир инсонни калтаклаб ўлдирди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 03:40 атрофида Самарқанд шаҳридаги Беруний кўчасида тадбиркор Д.М. ва унинг 2 нафар шериги бошқа бир тадбиркор И.М. билан ўзаро жанжаллашиб, қўл ва оёқлари билан танасининг турли қисмларига бир неча маротаба тан жароҳати етказган. Бу ҳақда  Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Оқибатда И.М. олган тан жароҳатлари туфайли 23 ноябрь куни шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.М. ва унинг 2 нафар шериги процессуал тартибда ушланган.