Иштихонда аёлни дўппослаган она ва ўғилга нисбатан жиноят иши очилди
- 16.06.2022 15:18
- 1119
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда она ва ўғил бир аёлни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 июнь куни Иштихон туманининг “Орлот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирида содир бўлган.
Ушбу фермер хўжалигидаги ер майдонидан ижарачи сифатида фойдаланиб келаётган аёллар ўртасида ўзаро юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал содир бўлган.
Жанжалга ижарачилардан бирининг ўғли аралашиб, иккинчи ижарачига тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.