Самарқандда талаба ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилди
- 24.02.2025 16:21
- 1402
- Ҳодиса

Бугун, 24 февраль куни Самарқандда 20 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, шу йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 лар атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.
Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
жонига қасд
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 34 дақиқа аввал
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 2 соат аввал
- Жиноят ва жазо
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- Бугун, 09:07
- Мутолаа
Самарқандда 69 та қизил тоифали мактаблар бор
- Кеча, 18:38
- Таълим