Самарқандда “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалига 20 та “Volkswagen Caddy” автомашинаси топширилди

Тиббиёт ходимлари куни арафасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалининг барча станцияларига навбатдаги 20 дона “А” тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Мазкур замонавий автотранспорт воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Jizzakh Auto” ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ келтирилган бўлиб, бугун “103” хизмати станциялари масъуллари автомашиналарни қабул қилиб олди.

- Бугунги кунда вилоятимиздаги “103” хизматидаги эскирган автоуловлар босқичма-босқич замонавийларига алмаштирилмоқда, - деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи С.Зайниев. - Охирги беш йилда вилоятда 100 та тез ёрдам машинаси янгисига алмаштирилди. Йил якунига қадар вилоятдаги тез тиббий ёрдам стацияларига яна 30 та ана шундай транспорт воситаси келтирилиши режалаштирилган.