Самарқандда учта туманда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
- 04.12.2019 13:57
- 201
- Жамият

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Нуробод, Ургут ва Пахтачи туманларида навбатдаги меҳнат ярмаркалари ўтказилди.
Ярмаркада аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами, хотин-қизлар, ёшлар, шунингдек, қуролли кучлар сафидан бўшатилган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар иштирок этди.
150 га яқин корхона ва ташкилотлар 500 га яқин бўш иш ўринларини таклиф қилди.
Ярмаркада 170 нафар фуқаро иштирок этди. 69 нафар банд бўлмаган юртдошларимиз иш билан таъминланди ҳамда 13 нафар фуқароларнинг вақтинчалик бандлигини таъминлаш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, фуқароларга меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди.
Теглар:
бандлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўрта аср ракетаси
- Кеча, 19:15
- Ўқинг, қизиқ!
Бошқа вилоятларга самолётда борамиз
- Кеча, 16:11
- Самарқанд