Самарқандда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси давом этмоқда

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида “Валдай” халқаро мунозара клубининг “Марказий Осиё ва Евросиё: глобал тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик” мавзуcидаги Х Осиё конференцияси давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

Самарқандда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё конференцияси давом этмоқда

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг анжуман қатнашчиларига табригини Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев ўқиб эшиттирди.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Ўзбекистон ва Россия экспертлари икки томонлама махсус сессия доирасида учрашди. Бугун анжуман кенгайтирилган таркибда ташкил этилди.

ALI_3271.JPG

Экспертлар Марказий Осиё ва Евроосиёнинг замонавий дунёда тутган ўрни, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, хавфсизлик, Осиё ва Евроосиё келажагига муносабат, макроминтақалар шаклланиши ва бошқа долзарб мавзуларда фикр алмашмоқда.

Улар минтақанинг хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш ва узоқ муддатли мақсадларга эришишга кўмаклашиши мумкин бўлган кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш имкониятларига оид мавзуни ҳам муҳокама қилади.

Халқаро анжуман давом этмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (фото).