Самарқандда хорижга ишга юборишни айтиб, пулларини ўзлаштириб юборган фирибгар аёллар қўлга олинди

Кеча, 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИБга хорижий давлатга ишга юборишни айтиб, пулларини ўзлаштириб юборган шахс устидан ариза келиб тушган.

Унда 2018 йил август-декабрь ойларида Интизор кўчасида яшовчи 21 ёшли У.А. ва М.Ибрагимов кўчасида яшовчи 38 ёшли Л.Ғ. исмли аёл Тойлоқ туманида яшовчи 34 ёшли М.Р. исмли аёлни Исроил давлатига ишлаш учун юборишликни ваъда берганлиги ва ундан алдов йўли билан 8 000 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар берган ваъдаларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.А. ва Л.Ғ.лар ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.