Самарқандда яна бир гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
- 28.11.2020 15:30
- 223
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ургутда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Ҳ.Ҳ. 600 минг сўмга 2 дона рангсиз целофан пакетга ўралган “героин” гиёҳвандлик моддасини харидорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Экспертиза хулосасига кўра, вазни 0.08 грамга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
наркотик савдоси