Самарқандда йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини вилоят ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган 8 нафар шахс ушланди

Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланмасини фош этиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва эктремизга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 8 нафар шахслар қўлга олиниб, улардан умумий нархи 25 миллион сўмлик, 11 минг 614 дона дона “Трамадол” таблеткалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.