Самарқанддаги чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйнаётганда ушланди
- 10.12.2021 11:09
- 1568
- Жиноят ва жазо
2021 йил 5 декабр куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳомкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳар "Хумо" маҳалласида жойлашган чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйинларини ташкил қилиб, ўйнаётганлигини аниқланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўйин шу маҳаллада яшовчи 1958 йилда туғилган Х.О. томонидан ташкил қилиб келинганлиги маълум бўлган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида ўйинчилар томонидан қимор ўйини учун тикилган пул, 100 дона карта калодалари аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа