Самарқанддаги мактаб ўқувчиси муддатидан олдин АҚШдаги обрўли университет талабаси бўлди
- 02.02.2022 11:19
- 863
- Таълим
Самарқанд шаҳридаги 43-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Суҳроб Муродов муддатидан олдин грант асосида АҚШнинг Жанубий Флорида университетининг талабаси бўлди.
Маълум бўлишича Суҳроб Муродов ўзини синаб кўриш учун АҚШдаги Американинг 6 та энг нуфузли университетларига ҳужжатлари топширган.
Улардан 4 таси Суҳробни ўқишга қабул қилишга 100 фоизли кафолат берган бўлса, 2 таси — Жанубий Флорида ва Case Western Reserve университетлари грант асосида ўқишга қабул қилишгани ҳақида хабар берган.
Бунгача Суҳроб Муродов инглиз тилидан C2 сертификатини олган, халқаро математика ва Инглиз тилида танқидий фикрлаш бўйича САТ имтиҳонида 1460 баллни қўлга киритган. Шунингдек, халқаро конференцияларда фаол иштирок этиб, ташаккурномалар билан тақдирланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа