Самарқанддаги олий таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун қанча талаба қабул қилинади?

Самарқанд давлат университетига – 2550 та квота ажратилган бўлиб, 815 таси давлат гранти, 1735 таси тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундан университетнинг Каттақўрғон филиалига – 600 та (300 та давлат гранти, 300 та тўлов-контракт) квота ажратилган.
Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институтига – 1300 та квота ажратилган (335 таси давлат гранти, 965 таси тўлов-контракт асосида).

Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 2350 та квота ажратилган бўлиб, 470 таси давлат гранти, 1880 таси тўлов-контракт асосида (шундан Нарпай хорижий тиллар факультетига 75 та, Пайариқ хорижий тиллар факультетига 75 та) ўқишга қабул қилинади.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 1725 та квота ажратилган, 340 таси давлат гранти, 1385 таси тўлов-контракт асосида.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 1300 та квота ажратилган, 400 таси давлат гранти, 900 таси тўлов-контракт асосида.

Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 875 та квота ажратилган, 415 таси давлат гранти, 460 таси тўлов-контракт асосида.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 750 та квота ажратилган, 50 таси давлат гранти, 700 таси тўлов-контракт асосида.

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 450 та квота ажратилган, 110 таси давлат гранти, 340 таси тўлов-контракт асосида.

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига – 450 та квота ажратилган, 100 таси давлат гранти, 350 таси тўлов-контракт асосида.

“Ипак йўли” халқаро туризм университетига – 350 та квота ажратилган, 40 таси давлат гранти, 310 таси тўлов-контракт асосида.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 350 та квота ажратилган, шундан 40 таси давлат гранти, 310 таси тўлов-контракт асосида.

Эслатиб ўтамиз: ушбу маълумотлар бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ажратилган қабул параметрларидир.