Самарқанддаги постда юз берган ҳолат учун ЙПХ ходимига интизомий чора кўрилди

Жорий йилнинг 28 июль куни ижтимоий тармоқда “Қоғозбозликдан қачон қутуламиз” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йилнинг 2 июль куни Самарқанд шаҳрида ташкил этилган карантин постида бўлиб ўтган.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган бўлиб, текширув хулосасига кўра, белгиланган қарор ва буйруқ талабларини бузганлиги учун Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори В.Холмуродовга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати  хабар берди.