Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди
- 01.03.2024 14:13
- 132
- Самарқанд
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 8, 9, 10 март кунлари 775/776-сонли ”Самарқанд – Тошкент – Самарқанд“ йўналишида ”Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд – Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 – Тошкент 13:26;
776-сонли “Тошкент – Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 – Самарқанд 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz ҳаволаси орқали харид қилиш мумкин.