Самарқандга охирги 10 кунда коронавирусга қарши 300 минг долларлик дори воситалари импорт қилинди
- 29.07.2020 22:30
- 97
- COVID-19
Бугунги пандемия шароитида коронавирусни юқтирганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса табиийки, инфекция профилактикаси ва уни даволаш учун дори воситалари захирасини шакллантиришда барча давлат ташкилотлари зиммасига алоҳида масъулият юкламоқда.
Бу борада департамент ходимлари томонидан ҳам зарур ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа мутасадди идораларнинг амалий ёрдами билан 17-28 июль кунлари 300 минг АҚШ долларлик дори воситалари келтирилди.
Хорижий давлатларлардан импорт қилинган Covid-19ни даволашда тавсия этилган 6 турдаги дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи дорихоналарда савдога чиқарилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа