Самарқандлик 12 нафар уруш қатнашчисига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
- 08.05.2020 11:57
- 143
- Самарқанд
Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда МК “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда бошланғич ҳарбий мутахассисликка йўналтирувчи таълим маскани ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ва хайрия тадбири ташкил этилди.
Ташриф давомида қарийб бир аср умр кўрган кекса авлод вакиллари билан дилдан суҳбат қурилди. Суҳбатда фашизм устидан қозонилган ғалабада ўзбек халқининг ҳиссаси, фронт ортидаги заҳматли турмуш, бугунги дориламон кунлар масъулияти ҳақида сўз борди.
Ҳарбий қисм тиббий пункти мутахассислари томонидан уруш қатнашчиларининг соғлиғи текширилди. Шунингдек, хонадонлар дизенфекция қилиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.