Вилоят раҳбари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳад Очилов ҳолидан хабар олди

Шу йилнинг 19 февраль куни давлатимиз раҳбари “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармон ва “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Фармонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 10 минг АҚШ долларидан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 миллион сўмдан, 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига эса 3 миллион сўмдан пул мукофотлари берилиши белгиланган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Самарқанд туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳад Очиловга Президент табригини ўқиб эшиттирди ва совғалар топширди.