Самарқанднинг энг фаол журналистлари аниқланди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Самарқанднинг энг фаол журналисти” танлови якунлари кўриб чиқилди.

Унга кўра, қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:

Босма нашрлар йўналишида

Тўлқин Сиддиқов – вилоят “Зарафшон” газетаси мухбири

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик, таълим, туризм, ёшлар фаолиятини ёритишдаги фаоллиги учун

Дилафрўз ОблақуловавилоятОвози Самарқандгазетаси  мухбири

Ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, таълим, жамиятда фаолбўлган хотин-қизлар мавзусини ёритишдаги фаоллигиучун

Тоҳир Ҳамидов Каттақўрғон шаҳар Каттақўрғон тонгигазетаси муҳаррири

Ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, тўйлар мавзуси, жамиятда фаолбўлган замондошлар сиймосини ёритишдаги фаоллигиучун

Дилрабо Камолова Тойлоқ туманиҚўшчиноргазетаси мухбири

Ҳудудда таълим, маданият, маърифий, ижтимоий-иқтисодий, экология соҳаларидаги ўзгаришларниёритишдаги фаоллиги учун

Интернет журналистика йўналишида

Шуҳрат Шокиржонов – kun.uz веб-сайти муҳаррири, Самарқанд вилояти бўйича махсус мухбири

Вилоятнинг ижтимоий-сиёсий, туризм салоҳияти, қурилиш, маданий-маърифий соҳаларни ёритишдаги фаоллиги ҳамда турли йўналишдаги таҳлилий, танқидий мавзулардаги мақолалари учун

Телевидение йўналишида

Абдурасул Ашуров вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи ўз мухбири

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари, хусусан, “Давлат дастуриамалди”, “Инсон қадри улуғ”, “Маънавият сабоқлари”, “Мурожаат ва ижро” “Эҳтиромкаби муаллифлик кўрсатувлари учун

Радио йўналишида

Зилола Пирназаровавилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи биринчи тоифали мухбири

Ижтимоий-иқтисодий, хусусан, “Ёшлар сиёсати”, “Тиббиётдаги ислоҳотлар”, “Эътибор ва самара”, “Экотуризм истиқболлари” каби муаллифлик эшиттиришлари учун

Ахборот хизмати йўналиши

Мансур Ҳасанов – вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари

Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган “Адлиядан ҳуқуқий ёрдам”, “Ҳуқуқ тайм”, “Адлия жавоб беради”, “Мутахассис шарҳи” каби лойиҳалари учун