СамДТИга ўқишга киритишни ваъда қилган шифокорлар 18 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди
- 15.07.2020 21:06
- 956
- Жиноят ва жазо
Ургут тумани марказий кўп тармоқли поликлиникаси шифокори ўзининг юқори мартабали танишлари орқали 3 нафар фуқарони Самарқанд тиббиёт институтига ўқишга киритишни ваъда қилиб, 18 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тадбир давомида унинг ҳамкори бўлган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали шифокори ҳам ушланган.
Ушбу фактлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш жараёнлари олиб борилмоқда.
ЎзА.