СамДУда янги ўқув йилидан кредит-модуль тизими жорий этилади
- 16.07.2020 14:20
- 1032
- Таълим
Самарқанд давлат университетида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни кредит-модуль тизимида ташкил этилади. Жорий йилнинг 15 июль куни университетда кредит-модуль тизимига бағишланган онлайн амалий семинарда шу масала муҳокама қилинди.
“Европа кредит-модуль тизими (ECTS)ни жорий этиш” мавзусида ўтказилган онлайн семинарда Канаданинг Нью-Браисуик университети профессори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси қошидаги халқаро экспертлар кенгаши аъзоси Воҳиджон Ўринов иштирок этди.
Семинарда профессор кредит тизимининг ўзига хос жиҳатлари, фан дастурларига қўйиладиган талаблар, кредит-модуль тизимида баҳолаш тартиби, ўқитувчилар юкламасини шакллантириш тўғрисида батафсил маълумотлар ва тавсиялар берди. Шунингдек, университетда кредит-модуль тизимига ўтишнинг устувор йўналишларига тўхталди.