СамИСИ талабаси халқаро олимпиадада учинчи ўринни эгаллади

Россия Федерациясининг Фан ва олий таълим вазирлиги ташаббуси билан Қозон федерал университетида маркетинг фанидан халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди.

Онлайн тарзда ташкил этилган ушбу халқаро олимпиадада Россиянинг 56 та, хорижий мамлакатларнинг 12 та олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишди.

Жумладан, ушбу илмий баҳсларда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг маркетинг йўналиши талабаси Ҳасан Бегматов ҳам қатнашди.

Олимпиада натижаларига кўра, Ҳ.Бегматов эссе ёзиш, очиқ саволлар, кейсни ечиш шартлари бўйича юқори кўрсаткичга эришиб, илмий беллашувларнинг бронза медали соҳибига айланди.