Самокат ҳам транспорт ҳисобланади
Буюк Британияда фақат ижарага олинган самокатлардан фойдаланишга рухсат берилди. У соатига 25 километр тезликда юриш дастури билан таъминланган бўлиши лозим. Бундай самокатларда фақат қатъий чекланган зоналарда – пиёдалар йўлаги, юриш қисмига кирмайдиган жойларда юриш мумкин. Қоида бузилган ҳолларда жарима ундирилади.
“Ҳамма гап шундаки, - деб ёзади «Мир новостей» (2021 й 24-сон), - ушбу мамлакатда қонун электрсамокатларни енгил автотранспорт турига киритган. Шунинг учун рақам белгиси ва суғурта полиси, бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси, бошга шлём кийилган бўлиши лозим.
Парижда ҳам пиёдалар йўлагида самокатда ҳаракатланиш тақиқланган, бироқ велосипед йўлакларида ва ҳатто одатдаги йўлларда юриш мумкин. Йўл ҳаракати қоидалари бузилса 135 евро жаримага тортилади.
Германияда самокатда юрувчи пиёда ҳисобланмайди – одатдаги ҳайдовчи ҳисобланади, у самокат ҳайдаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлиши лозим. Бу мамлакатда ҳар йили полиция томонидан 200-300 та самокат ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Қизиғи шундаки, уларнинг аксарияти пастлиги учун жазоланади.
***
Учбурчак мактублар
Уруш йилларида хат қариндош-уруғлар билан хабарлашиб турадиган ягона восита бўлганини ҳозирги кишилар тасаввур қилолмайди. Почтачи ҳаётини хавф остида қолдириб, ўқ-ёмғир остида хатни эгасига етказиб берган.
Улар жангчиларни ғалабага ишончини мустаҳкамлаш, ёвга қарши нафратини кучайтиришда хат нечоғлиқ муҳим роль ўйнагани, кимдир ота-онасидан, кимдир севгилисидан, кимдир қадрдон дўстидан олган хат жанговар руҳ бағишлашини яхши билишган.
Ҳар ойда дала почтаси ходимлари томонидан 70 миллион дона хат эгаларига етказиб берилган. Бутун уруш йиллари давомида фронтга 6 миллиарддан кўп мактуб етказилган, деб хабар беради «Мир новостей» (2021 й 24-сон) ҳафтаномаси Иккинчи жаҳон уруши бошланганлигининг 80 йиллиги олдидан берган саҳифасида.
Т.Шомуродов тайёрлади.